24/03/2021
Асал
Агар янги гўшт асал ичида сақланса, уч ойгача ҳидланмасдан ўз ҳолатини ўзгартирмайди. Шу каби бодринг ва ошқовоқни ҳам ўз ҳолича сақлаб туриш хусусиятига эга. Асал кўпчилик меваларни олти ойгача яхши сақланишига ёрдам беради. Асал вафот этган одамнинг танасини ўз ҳолида узок вактга қадар сақлаш хусусиятига эга бўлгани боис “ишончли сақловчи” номини олган. Агар асални баданга суртилса, унга ёпишган қумурсқаларни ўлдиради. Яна асал сочнинг узун бўлишига фойдали ҳисобланиб, уни озиқлантириб, яхшилайди. Агар асални кўзга суртилса, кўриш зеҳнини оширади. Агар уни тишга суртилса, тишни оқартиради ва милкларни соғлом қилиб, мустаҳкамлайди, шунингдек, томир йўлларини очади, ҳайзни тўла ва яхши келтиради. Агар асални оч қоринга истеъмол қилинса, балғамни кеткизади. Асал еб юрган кишининг ошқозонидаги зарарли гижжа ва лямбляларни туширади, уни турли хилт ва чиқиндилардан тозалайди ва яхши ва мўътадил ҳароратда иситади, ички ичаклардаги йўлларни тиқилиб қолишида очувчи вазифасини бажаради. Худди шундай жигар, буйрак ва қовуқ йўлларини ҳам очади. У ширинликлар ичида жигарга энг зарари кам озуқалардан саналади. Асал ёмон оқибатлардан холи ва зарари кам даводир.