19/06/2023
Билим йўл ёритади.✨
Аммо тўғри келган китобни ўқиш фойдасиз вақт ўтказгандей гап.
Сизга ўзингиз устингиздан ишлашда, англашда ёрдам берадиган китобларни тавсия қиламан 😉
Ўқиш учун тавсия қиламан! 😉
1. Севгининг 5та тили. Гари Чемпмен.
Бу китоб турмушдаги тушинмовчиликларни ечиб беради. Ҳаётда хаммани ўзини севги тили бўлади, кимдадир бу совға олиш бўлса, кимдадир бу вақт ажратиш. Ва ҳар доим ҳам турмуш қургандан кейин бир биримизни севги тилимизни тушунавермаймиз. Китобда хаммаси ёритиб берилган мазза қилиб эшитасиз👍
2. "Бепарволик нозик санъати" Мак Мэйсонни китоби. Ҳаётда муҳим нарсалани белгилашни, маъсулиятни ўз буйнига олиш, иккиламчи нарсалага эътибор бермасликка ургатади.
3. "Ниятинг кучи" Валерий Сенельниковни китоби, онг ости хақида, ҳаётингиз нимага боғлик, қандай ишлайди мазза қилиб ўқийсиз.
4. "Тонг мўжизаси". Хэл Элродни китоби, мазза қилиб ўқиганман ва эрта ўйғонишни урганганман.
5."Ўлсанг ким йиғлайди" Робин Шармани бестселлери. Фойдали маълумот, ҳикоялар орқали дунёни сирларини, яшаш қонуниятини, ҳаётий мисоллар билан келтирган.
Сизга яхши кайфият тилаб қоламан. Ёқан бўлса сиздан битта ❤😉