Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

  • Home
  • Uzbekistan
  • Bukhara
  • Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази - Бухарский областной многопрофильный медицинский центр - Bukhara regional multidisciplinary medical center

📞 65-221-77-05
📞 65-221-74-82
🌐 www.bommc.uz
🌐 t.me/bommcuz
🌐 www.facebook.com/bvkttm
🌐 www.instagram.com/bommcuz

24/01/2025

🤓🤓🤓🤓
➕Buxoro viloyat ko’p tarmoqli tibbiyot markazi Kardiologiya bo’limida bemorlar uchun ijobiy o’zgarishlar amalga oshirilmoqda!

24/01/2025

🤓🤓🤓
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тарихи узоқ даврга бориб тақалади. Икки халқнинг маданий ва маънавий қадриятлари бу ҳамкорликни янада чуқурлаштириб келмоқда.

⏳Сўнги йилларда Ўзбекистон ва қардош Туркия давлатлари ўртасида тиббиёт соҳасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

➕Шу қаторда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳамда
Туркиянинг Соғлиқ билимлари Университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик
меморандуми имзоланган.
✅Ушбу ҳамкорлик асосида 2025 йилда Туркиянинг Соғлиқ Билимлари
Университети нуфузли тиббий марказларида Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилоят
кўп тармоқли тиббиёт марказининг 10 нафар тиббиёт мутахассислари малакасини
ошириш режалаштирилмоқда.

📌Марказ бош врачи А.С Бахронов ҳамда
Соғлиқ Билимлари университети профессори. Др. Кемалеттин Aйдин хоним

📣мулоқот жараёнида мазкур университетнинг катта ҳажмда фаолият кўрсатадиган клиникасида марказ мутаҳассисларинг малака ва тажриба орттиришларига келишиб олишди.

БВКТТМ МЕДИА

24/01/2025

Бепул тиббий кўрик

📣Хабар берганимиз каби Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази поликлиникасида профилактик ва мақсадли тиббий кўрик “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди.

➕Бунда тиббий кўрик бепул! Тиббий кўрикда Республика ихтисослаштирилган илмий амалий марказларининг Бухоро филиали рахбарлари ҳамда етук мутахассислар иштирок этишди.

🩺200 га яқин аҳоли мақсадли тиббий кўрикдан ўтказилди!

📷БВКТТМ МЕДИА

❗️❗️❗️Бепул тиббий кўрик🩺18.01.2025 йил шанба куни соат 8.00 дан 14.00 гақадар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказ...
17/01/2025

❗️❗️❗️
Бепул тиббий кўрик

🩺18.01.2025 йил шанба куни соат 8.00 дан 14.00 гақадар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази поликлиникасида профилактик ва мақсадли тиббий кўрик “Очиқ эшиклар” куни ўтказилади❗️

➕тиббий кўрик бепул! Тиббий курикда Республика ихтисослаштирилган илмий амалий марказларининг Бухоро филиали рахбарлари

📌( Хирург, нейрохирург, уролог, травматолог, ЛОР, проктолог, юз-жаг жаррохи, пульмонолог, аллерголог, ревматолог, гастроэнтеролог, невропатолог, гематолог, кардиолог,нефролог ) қабул килади.

Бухоро ш, М.Икбол 65-уй
☎️65-221-77-05
📞 93 474 24 41

 #Тайинлов💼 “Облздрав”нинг собиқ раҳбари янги лавозимда иш бошлади Бу ҳақида бошқарма ахборот хизмати хабар бермоқда. Бу...
27/12/2024

#Тайинлов

💼 “Облздрав”нинг собиқ раҳбари янги лавозимда иш бошлади

Бу ҳақида бошқарма ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан Бахронов Асқар Солиевич Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбари лавозимига тайинланди.
А. Бахронов Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам маркази реанимация бўлими реаниматолог врачи, шошилинч тез ёрдам маркази бўлими мудири, ушбу тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини муваффақиятли тамомлаган.

“Шуҳрат” медали соҳиби А.Бахронов 2020 йилдан бошлаб Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Таъкидлаш жоизки, тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz платформаси орқали синовлар натижасига кўра амалга оширилди.

📌Болажонлар билан янги йил байрами шукуҳини ҳис қилдикБухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази  раҳбарияти ташаббуси б...
26/12/2024

📌Болажонлар билан янги йил байрами шукуҳини ҳис қилдик

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарияти ташаббуси билан 26.12.2024 й Ш.Рўзиев бошчилигида муовинлар янги 2025 йил кириб келиши арафасида

РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН
РУҲИЙ САЛОМАТЛИК ИЛМИЙ-АМАЛИЙ
ТИББИЁТ МАРКАЗИНИНГ
ПСИХИАТРИЯ ХИЗМАТИ БЎЙИЧА
БУХОРО ВИЛОЯТ ФИЛИАЛИДА БЎЛДИ.

🤩Дастлаб “Болалар ва ўсмирлар психатрия бўлимида”
даволанаётган болаларни ҳолидан хабар олиниб, яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан
қутладилар.

🎄Табрик давомида уларга энг эзгу ва самимий тилаклар билдирилиб Марказимиз томонидан уларни хурсанд қилиш мақсадида совғалар топширилди.

БВКТТМ МЕДИА

 #бугун    Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ўрта тиббиёт ходимлари — ҳамширалар билан ўтказилган давра суҳба...
20/12/2024

#бугун

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ўрта тиббиёт ходимлари — ҳамширалар билан ўтказилган давра суҳбати мавзуси хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, касб этикаси, муомала ва кийиниш маданиятига бағишланди.
Мулоқотда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳафиза Артикова гендер тенглик, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёллар манфатларини ҳимоя қилишда борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар, тиббиёт билан ҳамкорлик хусусида тўхталди.
Шунингдек, коррупциянинг жамиятдаги хавфи, оила, никоҳ муносабатлари ва ҳуқуқлари ҳақида ҳуқуқшунос-мутахассислар томонидан тушунча берилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг!
Telegram|Facebook

https://t.me/buxoro_xotinqizlari

https://www.facebook.com/groups/3429008777329888/?ref=share

Вилоят ҳокими тиббиёт муассасалар фаолияти билан танишдиБугун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов масъуллар ҳамроҳлигида...
18/12/2024

Вилоят ҳокими тиббиёт муассасалар фаолияти билан танишди

Бугун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов масъуллар ҳамроҳлигида Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасалар фаолияти, уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни билан танишди.

Вилоят ҳокими вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида беморлар ва уларнинг яқинлари учун яратилган шароитлар, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари билан танишди. Муассасалар масъулларига тегишли топшириқлар берди.

Ботир Зарипов шунингдек, бу ерда даволанаётган фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклади.

16/12/2024

👩‍⚕️Бухоро вилоят қўп тармоқли тиббиёт маркази бош врач в.в бажарувчи Ш.Рўзиев нинг янги ҳафтадаги иш куни бошланди.

➕Дастлаб анестезиология ва реанимация бўлимидаги беморлар аҳволи кўздан кечирилган бўлса, ундан сўнг марказий стерилизатсия бўлимидаги мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича муовинларга топшириқ берилди.

⚡️Иссиқлик тизими барқарор бўлиши, қозонхоналар доимий назоратдан ўтказилиши
Жумладан, табиий газ, электор энергияси тармоқлари, иссиқ ва совуқ сув, канализация тизимлари ҳам эътибордан четда қолмади.

БВКТТМ МЕДИА🎥

Address

Bukhara
200121

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Shortcuts

Share

Category